Шаҳзодадан узоқ кутилган қўшиқ премьераси
Мафтункор хонанда Шаҳзода томонидан куйланган ҳар бир тарона чуқур маънога эга бўлиб, ана шу жиҳат билан ҳам қисқа вақт ичида мухлислар юрагидан жой олади.
Шаҳзода томонидан тақдим этилган “Шунчаки” таронаси ҳам ана шундан ижод намуналаридан бири саналади. Аслида бу тарона илк марта Шаҳзоданинг шу йил май ойида 7 кун мобайнида ўтказилган яккахон концерт дастурида илк марта жаранг сочганди.
Ўшандаёқ бу қўшиқ мухлислар дилидан жой олиб, кўплаб талабларга сабаб бўлган.
Муҳаббат ҳақида куйланган тарона 23-июль куни “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали расмий равишда премьера қилинди. Мазкур таронанинг сўзи Комил Фозиловга, мусиқаси эса Сарвар Азимовга тегишли.
Яқиндагина мазкур таронага видеоклип суратга олингани ҳақида хабар қилгандик. Таронага мос равишда суратга олинган клип ижтимоий аҳамиятга эга бўлиб, ёшларнинг маънавияти ва тарбиясига ижобий таъсир эта олади.
Тез кунларда ижодий гуруҳнинг меҳнатига баҳо беришингиз мумкин.