Райҳон Мисрга жўнаб кетди
Сана: 04.02.2021
1406
Ўзбек санъатининг беқиёс юлдузи Райҳон бугун чет элга жўнаб кетди. Ижтимоий тармоқларда қолдирган маълумотига қараганда у Мисрдаги Шарм Эль Шейх шаҳрига йўл олган.
Фарзандларини ҳам ўзи билан бирга олиб кетганидан англаш мумкинки, у оилавий таътилга чиққан. Яхши дам меҳнатга ҳамдам деганларидек, Райҳонга ёқимли саёҳат тилаймиз.
Эслатиб ўтамиз, Райҳон бир неча кун олдин “Йиғлама қизалоқ” таронаси учун видеоклип суратга олдирган эди. Унда хонанда билан бирга Феруза Норматова, Шаҳзод Султонов, Камила ва Якзон иштирок этишган. Тез кунда эса видеопремьера! Янгиликларимиз шулардан иборат эди. Бизни кузатишда давом этинг.