Юлдуз Турдиева илк альбом тақдимотини ўтказди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева 28 февраль куни "Кутганингиз" деб номланган илк альбом тақдимотини ўтказди. Тақдимот пойтахтимизда жойлашган шинам меҳмонхоналардан бирида бўлиб ўтди. Унинг бу қувончли кунига бир қатор ҳамкасблари, дўстлари, ОАВ ходимлари ташриф буюришди.
Жумладан Насиба Абдуллаева, Озодбек Назарбеков, Гулсанам Мамазоитова, Маҳмуд Намозов, Равшан Намозов, Зулайҳо Бойхонова, Муниса Ризаева, Райхон, Дилсўз, Умидахон, Малика Эгамбердиева, Рухшона, Зиёда, Шарқ гуруҳи, Достон Убайдуллаев, Равшан Комилов, Ботир Қодиров, Сарбон гуруҳи, Зоҳиршоҳ Жўраев ва бошқа кўплаб санъат вақиллари ташриф буюришди. Тақдимотни Акмал Мирзо олиб борди. Дастур кичик концертга айланди. Хонанда дастур учун 10 та тарона тайёрлаб, саҳнада меҳмонларга жонли ижрода куйлаб берди. Шунингдек устозлари Насиба Абдуллаева ва Озодбек Назарбековга алоҳида ташаккурини изҳор қилди.
Альбомга тўхталадиган бўлсак, унда 14 та тарона ўрин олган. Улар қаторидан янги қўшиқлар билан бирга халқимиз севган "Она мен келдим дегин", "Самарқанду Бухороро", "Каландимоғ" тароналари ҳам ўрин олган.