Кинокарвоннинг навбатдаги сафари Марғилондан бошланди

Сана: 10.06.2021 24

Кинокарвоннинг навбатдаги сафари Марғилондан бошланди

Кинематография агентлиги ташаббуси билан таниқли киноижодкорлардан таркиб топган Кинокарвон (https://telegra.ph/Kinokarvon-06-10) гуруҳи жорий йилнинг 10-11 июнь кунлари Фарғона ва Наманган вилоятларига сафар уюштиради.

 

Эслатиб ўтамиз, мазкур Кинокарвон Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Навоий, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларига ўз сафарларини уюштирди. Мазкур сафарларда таниқли киноижодкорлар иштирокида қизиқарли давра суҳбатлари ва ижодий учрашувлар ўтказилди.

Шунингдек, агентлик буюртмасига биноан суратга олинган “Мен террорчи эмасман”, “Илҳақ”, “Тинчлик ортида”, “Муқимий”, “Матонат”, “Орзулар қанотида”, "Ҳайрат", "Тенгиз", "Рангсиз тушлар" фильмларининг намойишлари ташкил этилди.

Эндиликда Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳар “Мусиқали мақом театри”да, Фарғона шаҳар “Нурхон” кинотеатрида, Фарғона шаҳар Ислом Каримов номидаги вилоят театр ва концерт саройи ёзги амфитеатрида, Қувасой шаҳар марказий Маданият уйида, Ёзёвон тумани 28-Болалар мусиқа ва санъат мактабида, Олтариқ тумани Тинчлик МФЙда, Тошлоқ тумани Тошлоқ кинотеатрида ижодий учрашувлар бўлиб ўтади.

Бундан ташқари, Наманган вилояти Поп тумани Маданият марказида, “Муқаддас” кинотеатрида, маҳалла фуқаролари йиғинлари ҳудудларида ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари, фотосессиялар ҳамда янги фильмлар намойишлари ўтказилиши белгиланган.

Учрашувлардан сўнг, Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган “Мен террорчи эмасман” ва “Мерос” кинокартиналари ҳамда “Зумраша” болалар фильмлари намойиш этилади.

Ҳудудлар бўйлаб анъанага кўра “Синемобиль” намойишларини ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Кинематография агентлиги Ахборот хизмати

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol