"Snayper" фильмининг премьераси бўлиб ўтадиган кун маълум бўлди
Ҳали катта экранларга чиқмасидан, тасвирга олиш жараёнларининг ўзидаёқ томошабинлар диққатини тортган "Snayper" фильмининг илк намойиш этиладиган санаси маълум бўлди. Бир йилдан ортиқ вақт давомида яратилган мазкур кино асар 4 мартдан бошлаб катта экранлар юзини кўради. Хабарингиз бор, яқинда тақдим қилинган фильм трейлеридан сўнг, картинага бўлган қизиқиш янада ортди. Кино ихлосмандларининг фильмни кўришга бўлган иштиёқи ҳам баланд.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ўткир сюжетли драма жанридаги ушбу картинада актёрлар жамоасига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Унда бош ролларни маҳоратли актёр Улуғбек Қодиров ва истеъдодли актриса Бону Нур ижро қилган. Қолаверса фильмда Матёқуб Матчонов, Саида Раметова, Беҳзод Муҳаммадкаримов ва бошқа кўпгина томошабинларга ёқадиган актёр ва актрисалар жалб қилинган. Сценарий муаллифи Саида Ваҳобова ва Феруза Фаттоҳова. Фильм режиссёри Озод Шамс. Продюсер Руслан Мирзаев. Фильм нафақат Ўзбекистонда балки Туркия давлатида ҳам тасвирга олинган.