Ватан ҳимояси – муқаддас бурчимиздир!
Ҳурматли офицерлар, курсант ва сержантлар, Қуролли Кучларимиз фахрийлари!
Сизларни ҳамда ўз ҳаётини она Ватанни ҳимоя қилишдек муқаддас ва олижаноб ишга бағишлаган барча юртдошларимизни мамлакатимиз ҳаётидаги қутлуғ сана – Ватан ҳимоячилари куни ва Қуролли Кучларимиз ташкил этилганлигининг 23 йиллиги билан чин қалбимиздан самимий муборакбод этамиз.
Зеро, бу кун – нафақат Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ҳамда аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлиги ҳимоясини таъминлаш масъулияти юклатилган Ватан ҳимоячиларининг, балки, бутун халқимизнинг байрамидир. Чунки, Ватан тинчлиги кенг маънога эга бўлиб, уни ҳимоя қилишдек муқаддас бурч фақат муайян соҳа вакилларининг вазифаси эмас. Ягона Ватан бўлган Ўзбекистоннинг бугунги ва эртанги куни учун барчамиз масъулмиз.
Мана шу қутлуғ айёмда Ватанимизнинг тинчлиги, мустақиллигимизнинг барқарорлиги ва халқимиз осойишталигини таъминлашда қалқон бўлиб, хизмат қилаётганингиз учун ташаккур! Шарафли хизматларингизда сиҳат-саломатлик, бахту-саодат, омадлар тилаймиз!
Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин, ватандошлар!