Ўзбекистон ва Туркия давлатлари ўртасида киноижодкорлар ҳамкорлиги давом этмоқда
Маълумки, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ризаев, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков ва бир гуруҳ Ўзбекистонлик делегация аъзолари Туркия давлатига жўнаб кетдилар. Ижодий сафардан кЎзланган мақсад, Туркиянинг “Текденфилм ва Буздагфилм” ижодкорлари билан ҳамкорликда Жалолиддин Мангуберди ҳаётига оид фильм тасвирга тушириладиган тарихий жойларни Ўрганиш, суратга олиш майдонларини кўздан кечириш ва ушбу фильмнинг ташкилий масалалари ҳақида ўзаро келишиб олишдир. Бундан ташқари томонлар Ўзбекистон ва Туркия ўртасида маданият соҳасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қиладилар.
Халқимиз севган санъаткор Озодбек Назарбеков мазкур учрашув доирасида "Тирилиш Эртўғрул" сериалининг суратга олиш майдонига ташриф буюрди ва сериал қаҳрамонининг ўтовида меҳмон бўлди. Ташриф чоғида у Ўтовдаги Туркия ва Ўзбек кино ижодкорлари даврасида "Мендирман ўша" қўшиғини жонли ижрода куйлаб берди ва олқишларга сазовор бўлди.