Манзуранинг “Севги синови” қўшиғига клип суратга олинди
Мухлисларига турли туҳфалар ҳадя этиш орқали тобора уларнинг сонини ҳам ошириб бораётган Манзура яна бир видео тайёрламоқда.
“Севги синови” номли таронаси учун Наримон Султонходжаев режиссёрлиги ва операторлиги остида клип суратга олинди. Мазкур клип сюжети устида икки нафар режиссёр меҳнат қилди. Равшан Норбоев билан ҳамкорликда тайёрланаётган клип воқеаси ҳаётдан олинган. Шу туфайли ҳам клип томошабин эътиборини торта олади.
Энг асосийси эса Манзуранинг образи. Ноодатий услубни яратишда Манзура маҳоратли Хилола Шер билан бирга ишлади.
Ўз истеъдоди билан гўзаллик яратувчи визажистнинг маҳоратини фотосуратлар орқали ҳам сезган бўлсангиз керак?!
Клипда шунингдек. бир қатор кўзга кўринган актёрлар жамоаси ишлашди. Видеони суратга олиш ишлари бир неча кун давом этди.
Тез кунларда мазкур меҳнат самарасига баҳо беришингиз мумкин бўлади.