Машҳура Эргашева ижод қилишдан тўхтамаган
Оналик бахтига мушарраф бўлганлиги сабабли ижодда танаффус қилишга мажбур бўлган Машҳура Эргашева “Бир йигит” номли таронаси билан яна қўшиқ куйлашни бошлади.
Хонанда мазкур қўшиғига видеоклип ҳам суратга олдирди. Клипмейкер Шерзод Умаров билан ҳамкорликда тайёрланган клип тез кунларда сайтимиз орқали премьера қилинади. Клип қизиқарли сюжетга эгалиги маълум қилинди.
Йигитнинг қизга бўлган пинҳона муҳаббати тараннум этилган ва юрак тўрида сақланган муҳаббат ҳақидаги қўшиққа ишланган клип ғояси ҳам тарона сўзларига монанд равишда тайёрланган бўлса ажаб эмас.
Бундан ташқари, Машҳура Эргашева мухлисларига байрам туҳфаси сифатида янги тарона ҳозирламоқда. “Ватан” номли тарона Мустақиллигимизнинг 23 йиллигига бағишланади. Муродилла Ҳакимов сўзи ва мусиқаси билан яратилаётган қўшиқ байрам арафасида тақдим этилади.
Маълум бўлишича, бу қўшиққа клип ҳам суратга олинади. Клип Шерзод Умаров билан ҳамкорликда суратга олиниши режалаштирилмоқда. Буларнинг барчаси фақат бизда премьера қилинади. Бизни кузатишда давом этинг.