15-17 ноябрь кунлари Маданият вазири VII Санкт-Петербург халқаро маданият Форумида иштирок этади

Сана: 14.11.2018 1977

15-17 ноябрь кунлари Маданият вазири VII Санкт-Петербург халқаро маданият Форумида иштирок этади

Маданият вазири навбатдаги хизмат сафарида. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Россия Федерацияси Маданият вазири Владимир Мединский таклифига биноан 15-17 ноябрь кунлари Санк-Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган VII Санкт-Петербург халқаро маданият Форумида иштирок этиш учун йўл олди.

Ушбу Форум 2012 йилдан буён ўтказилиб келинмоқда. Таъкидлаш жоизки, бу каби маданий форумлар соҳа мутахассислари учун халқаро миқёсда тажриба алмашиш майдони бўлиб хизмат қилади. 
Санкт- Петербург халқаро маданий форумининг асосий мақсадларидан бири бу:
Маданият инсоният мероси сифатида ривожлантирилишига қаратилган миллий, давлатлараро, глобал дастурларни ишлаб чиқиш ва уларни ҳалқаро майдонда амалга оширишдир. Жаҳон ва маҳаллий миқиёсда маданиятнинг миллийй қадриятларни сақлаб қолган ҳолда, замонавий жамиятни ривожлантиришда янги самарали механизмларни яратиш ва самарадорлигини таъминлашдир.
Маданият саноатини жорий этиш, яъни маданият ўзини-ўзи ижтимоий муҳитини яратишда ва уни ривожлантиришда ҳамда ўзини бошқаришда самарадорлигини оширишдир.
Маданият вазири бу Форумда маданият ва санъат соҳасида стратегик аҳамиятга эга учрашувлар ва келишувларни амалга оширишни кўзда тутган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol