Юлдуз Турдиевадан тез кунда янги қўшиқ - "Кет"
Сана: 30.10.2018
5828
Яқиндагина мухлислари эътиборига сўнгги қўшиқларидан бирини тақдим қилган Юлдуз Турдиева, яна бир қатор янги тароналар ёзишга улгурди. Улар орасида нафақат ўзбек тилида балки, тожик тилида куйланганлари ҳам бор. Юлдуз Турдиева берган маълумотларга қараганда, у Беном гуруҳи билан ҳамкорликда "Кет" деб номланган қўшиқ ёзди. Мазкур мусиқий асарга видеоклип суратга олиш ҳам режалаштирилган. Бу ҳаммаси эмас. Яқин кунларда кетма кет премьералар қилишни ният қилган хонанда янги фотосессия яратишга ҳам улгурди. Фотожамланма фотограф Исфандиёр билан бирга яратилди.