Нилуфар Усмоновадан узоқ кутилган қўшиқ ва клип премьераси
Халқимиз севган санъаткор Нилуфар Усмонованинг сўнгги ижодий янгиликлари ҳақида бир неча кун олдин хабардор қилган эдик. Бугун у яна бир янги ижод намунасини халқимизга армуғон қилди. Тарона "Аламларим" деб номланади. Мусиқий асар бундан уч йил олдин Сарвар ва Комил билан ҳамкорликда ёзилган. Композиция юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари орқали жаранг сочди ва жонли эфирларда илиқ ҳамда ижобий фикрлар билан кутиб олинди. Шу билан бирга телеэкранлар орқали ушбу қўшиққа ишланган видеоклип премьераси ҳам бўлиб ўтди. Клип хонанданинг доимий ҳамкори Сарвар Исаев режиссёрлигида суратга олинган. Тасвирчи Рустам Муродов. Клип трек услубида бўлишига қарамай, унда бош қаҳрамон ҳам мавжуд. Бу ижодкорнинг исми Муҳаммадали. Унинг бу клип орқали санъат оламида илк қадамини қўйди десак асло янглишмаймиз. Нилуфар Усмонова клипда 3 хил образда намоён бўлган. Ўйлаймизки, қўшиқ ҳам клип ҳам мухлислар қалбидан муносиб жой эгаллайди.