Куз мавсуми биринчи ярмининг энг яхши фильмлари топ 5 талиги

Сана: 16.10.2018 3590 қайноқ

Куз мавсуми биринчи ярмининг энг яхши фильмлари топ 5 талиги

Куз мавсумининг биринчи ярмига қадар турли жанрлардаги фильмлар халқимизга тақдим этилди. Шу кунларда юртимиз кинотеатрларида бир қатор картиналар намойиш қилинмоқда. Улар орасида томошабинларни ўзига жалб қилган кинофильмлар талайгина. Биз ана шундай талабгор фильмларнинг топ 5 талигини сизлар билан бўлишишни лозим топдик. 

Алишер Навоий номли Киносаройи Матбуот хизматининг  2018 йил 16 октябрь ҳолатига кўра берган маълумотлари асосида тузилган топ 5 кинорейтинг натижалари қуйидагича:
5 ўрин. "Темур" фильми 
Бу фильм режиссёри Нодир Мўминов, унда бош ролларни Алихан, Мирза Азизов, Раъно Зокирова, Маъруф Отажонов, Беҳзод Муҳаммадкаримов, Рихси Иброҳимова ва бошқалар бош ролларни ижро қилишган. Фильмга қўшни мамлакатлардан ҳам актёр ва актрисалар таклиф этилган. 

Куз мавсуми биринчи ярмининг энг яхши фильмлари топ 5 талиги

4 ўрин. "Найранг фильми 

Бу фильм режиссёри Лазиз Ашуралиев. Унда Дилшод Мирзамуродов, МуҳаммадИсо Абдулхайиров, Мурод Ражабов бош ролларни ижро қилишган.

Куз мавсуми биринчи ярмининг энг яхши фильмлари топ 5 талиги

3 ўрин. "Жонимга тегдинг жоним" 
Картина Мурод Иноғомов режиссёрлигида тасвирга туширилган. Унда бош ролларни Азамат Ахроров, Муборак Ходжаева, Шохида Исмоилова, Ҳамид Тошпўлатов, Бекзод Муҳаммадкаримов, Хосият Хусанова ижро қилган. Картина комедик мелодрамма жанрида яратилган.

Куз мавсуми биринчи ярмининг энг яхши фильмлари топ 5 талиги

2 ўрин. "Миллионер келин" фильми 
Бу картина Отабек Мирзахолов режиссёрлигида тасвирга олинган бўлиб, унда Дилшод Мирзамуродов, Мурод Ражабов, Саида Раметова, Аҳмад Темуров, Беҳруз Тоҳиров бош ролларни ижро этишган. Қолаверса картина учун махсус саундтрек ҳам ёзилган. Саундтрек ижрочиси ажойиб истеъдод эгаси Истора Ҳамроқулова. 

Куз мавсуми биринчи ярмининг энг яхши фильмлари топ 5 талиги

1 ўрин. "Мақсад" фильми 
Фильм режиссёри Рустам Мелиев, унда бош ролларни Сейдулла Молдаханов, Тоҳир Саидов, Бобур Йўлдошев, Шаҳзода Матчонова, Юлдуз Ражабова, Нигора Каримбоева, Анвар Картаев ва Жамшид Асадовлар ижро қилишган. Картина Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси кўмагида суратга олинган бўлиб у детектив-триллер жанрида.

Куз мавсуми биринчи ярмининг энг яхши фильмлари топ 5 талиги

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol