АҚШ пойтахти Вашингтонда “Исломхўжа” номли тарихий бадиий-публицистик фильми тақдимоти бўлиб ўтди.

Сана: 03.10.2018 3136

АҚШ пойтахти Вашингтонда “Исломхўжа” номли тарихий бадиий-публицистик фильми тақдимоти бўлиб ўтди.

Аввал хабар берганимиздек жорий йилнинг 27 август куни Алишер Навоий номидаги киносаройда “Исломхўжа” номли тарихий бадиий-публицистик фильмининг тақдимот маросими ўтказилган эди. Кинокартина ўзбек кино ихлосмандлари томонидан севиб томоша қилинмоқда. “Ўзбеккино” миллий агентлиги ташаббуси билан бир гуруҳ ўзбек киноижодкорлари гуруҳи, жумладан режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов, оператор Жаҳонгир Ибрагимов ҳамда “Ўзбеккино” миллий агентлиги халқаро алоқалар хизмати раҳбари Ғолиб Неъматовлар Америка Қўшма Штатларига юборилган эди. Улар сафар давомида АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида “ИСЛОМХЎЖА” тарихий бадиий-публицистик фильмининг премъераси ўтказишди. Премъерада АҚШдаги дипломатик корпус вакиллари, тадбиркорлар, кино ва адабиёт намоёндалари иштирок этишди. Тадбирни Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов очиб берди.
Эслатиб ўтамиз, "Исломхўжа" фильмида бош ролларни Асал Шодиева, Улуғбек Қодиров, Алишер Узоқов ва бошқа бир қатор халқимиз севган актёр ва актрисалар ижро этишган.

АҚШ пойтахти Вашингтонда “Исломхўжа” номли тарихий бадиий-публицистик фильми тақдимоти бўлиб ўтди.

АҚШ пойтахти Вашингтонда “Исломхўжа” номли тарихий бадиий-публицистик фильми тақдимоти бўлиб ўтди.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol