Моҳимдан янги қўшиқ премьераси: “Ўзбегим”
Ёш бўлса-да бугун кўплаб нуфузли танловларда муносиб иштирок этиб, санъатини намоён этаётган хонанда Моҳим “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали янги қўшиғини тақдим этди.
“Ўзбегим” номли тарона Мустақиллигимизнинг 23 йиллиги олдидан муносиб туҳфа бўла олади. Муҳаммад Юсуф шеъри асосида яратилган тарона ҳар бир ўзбек фарзандига маъқул келиб, фахр туйғусини уйғотиши табиий.
Хонанда Моҳим айнан мазкур таронаси билан “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловида, шунингдек, “Ниҳол” мукофоти учун ўтказилган танловда иштирок этиб, ҳакамларнинг эътирофига сазовор бўлганди.
Яқиндагина хонанда “Ягонасан, муқаддас Ватан” танловининг профессионал ижодкорлар ўртасидаги беллашувида ҳам қатнашиб, 1-ўринни эгаллаб, кейинги босқичга чиқишга муваффақ бўлди.
Бу ютуқ билан Моҳимни чин қалбимиздан қутлаган ҳолда, унинг ижросидаги янги “Ўзбегим” номли таронани тинглашни тавсия этамиз.