Динейрадан янги қўшиқ премьераси
Сана: 06.09.2018
4621
Хонанда Динейра янги қўшиғи билан мухлисларини хушнуд қилди. Етакчи радиотўлқинлар узра жаранг сочган қўшиқ илиқ фикрлар билан кутиб олинди. Композиция "Йўлларим равон" деб номланади. Динейранинг мазкур таронаси куз фаслининг талабгор қўшиқларидан бирига айланса ажаб эмас. Мусиқий асарнинг муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи Бахтиёр Отахонов қаламига мансуб. Бастакор Жасур Абдураҳмонов.