Халқаро мақом санъати анжумани" нинг рамзий белгиси тасдиқланди
Шаҳрисабз шаҳрида жорий йилнинг 6-10 сентябрь кунлари “Халқаро мақом санъати анжумани” ўтказилади. Айни пайтда анжуманга тайёргарлик жараёнлари қизғин тус олган. Жумладан, миллийликни ўзида акс эттирувчи либослар, актёрлар жойлашуви ва ҳудуд атрофида уларнинг юришларини ташкил этиш, Оқсарой ҳудудидаги майдонларни ҳудудлар кесимида тақсимлаш, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси томонидан анжуманда иштирок этиш учун худудий ижодий-ишчи гуруҳларни тузиб, ўз ҳудудига хос бўлган миллий урф-одатлари, анъана ва қадриятлари акс этган сценарий ва дастурлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва унга асосан мусиқий кетма-кетлик ва видеороликларини тайёрлаш каби бир қатор вазифаларни белгиланган муддатларда амалга ошириш устида иш олиб борилмоқда. Анжуманнинг рамзий белгиси тасдиқланди, анжуман совриндорларига топшириладиган диплом, сертификат лойиҳалари, статуэтка намуналарини ишлаб чиқилиб, тасдиқлаш учун Ташкилий қўмитага киритилди. Анжуман учун мақом санъати ҳақида маълумотларга асосланган “Мақом нима?” китоби (3 та тилда - ўзбек, рус, инглиз) яратилди ва нашрга тайёрланмоқда.