“Ўзбегим Таронаси” радиосида “Сенинг танловинг” лойиҳасининг 9-тур ғолиблари аниқланди

Сана: 01.07.2014 3180

Ёш ва умидли, қолаверса кўзга кўринган хонандалар учун "Сенинг танловинг" лойиҳасида бугундан янги турга расман старт берилади. 

Куни кеча лойиҳанинг 2-мавсум 9-тур ғолиби аниқланди. Ушбу турда қуйидаги хонандалар ўз ижод намуналари билан иштирок этган:

1. Алишер Зокиров - "Дўст бўлиб қол"

2. Достонбек Турдиев - "Вой омон"

3. "Ретро" ансамбли - "Севгилим"

4. Замира Бешимова - "Алвидо"

5. Аброр Муродов - "Раъногинам"

6. Шоҳруҳ Мирзо - "Йиғлама"

7. "Осиёнаво" - "Ойбодоқ"

Бир қатор хонандалар иштирок этган лойиҳада мутлақ ғолиблик "Осиёнаво" гуруҳига насиб этди. Гуруҳ томонидан ижро этилган ва турли шов-шувларга сабаб бўлган "Ойбодоқ" таронаси мухлислар томонидан йўлланган энг кўп овозларга сазовор бўлди ва шу тариқа, 9-тур ғолибига айланди. 

“Ўзбегим Таронаси” радиосида “Сенинг танловинг” лойиҳасининг 9-тур ғолиблари аниқланди

Июль ойининг 1-кунидан расман лойиҳанинг 10-турига старт берилди. Ушбу турда тингловчилар қалбидан аллақачон муносиб ўрин эгаллаган хонандалар иштирок этимоқда. Бу эса рақобат кучли бўлишидан далотал беради.

"Сенинг танловинг" лойиҳасининг 10-тур иштирокчилари:

1. Феруза Абдуллаева - "Сени соғинганман"

2. Шаҳло Аҳмедова - "Baby"

3. Миржон Ашрапов - "Қара энди"

4. Моҳим - "юрак"

5. Саидмузаффар - "Дилсора"

6. Шоҳзамон - "Арзанда Анзират"

7. Шерзод Якубов - "Сени деб"

Мазкур лойиҳа ғолиби бўлган хонанданинг қўшиғи совға сифатида 1 ой мобайнида “Ўзбегим Таронаси” эфир соатларидан муносиб жой эгаллайди.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol