Манзура янги қўшиғини премьера қилди
Сана: 01.08.2018
3985
Соҳир овоз соҳибаси Манзура мухлисларини янги ижод маҳсуллари билан хушнуд этишда давом этади. Хонанда куни кеча навбатдаги қўшиғини премьера қилди. Тарона "Севиб адашдим" деб номланади. Мусиқий асар илк жарангидаёқ илиқ фикрлар билан қарши олинди. Композиция сўзи Шоҳжаҳон Эргашев қаламига мансуб. Аранжировкаси эса Ботир Алиевга тегишли. Бастакор Манзуранинг ўзи. Мазкур қўшиқ ҳам хонанданинг энг талабгор тароналари қаторида бўлишини тилаб қоламиз.