Фаррух Зокиров, Насиба Абдуллаева ва Шарқ гуруҳидан “Ташкент”

Сана: 27.06.2018 3521

Фаррух Зокиров, Насиба Абдуллаева ва Шарқ гуруҳидан “Ташкент”

Жорий йилнинг апрель ойида Шарқ гуруҳи “Халқлар дўстлиги” санъат саройида ўзининг илк ҳамда 10 йиллик юбилей концерт дастурини намойиш қилган эди. Кутилмаган совғаларга бой бўлган дастурда Шарқ гуруҳининг Ўзбекистон халқ артистлари Фаррух Зокиров ва Насиба Абдуллаева билан куйлаган “Ташкент” қўшиғи томошабинлар томонидан илиқ кутиб олингани сир эмас. Концертнинг ўзидаёқ тингловчиларини топиб улгурган тарона  юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра жаранг сочди. Қўшиқнинг матн муаллифи Андрей Киданов, бастакор Шуҳрат Зокиров. Шарқ гуруҳининг устоз санъаткорлар билан қилган мувоффақиятли ҳамкорлиги премьералан сўнг халқимизга ўзгача таассурот қолдирди десак муболаға бўлмайди. Умид қиламизки, мусиқий асар барчага бирдек манзур келади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol