“Маликам энди қара” ибораси билан боғлиқ саволларга жавоб Сардор Раҳимхонда!
Instagram ижтимоий тармоғидан фаол фойдаланувчилар ўзбек эстрадаси юлдузларимизнинг «Маликам энди қара” реклама акциясидан хабардор бўлсалар керак?!
“Cherry” рекламаси каби сирли иборалар битилган қоғозлар нафақат мухлисларни, балки шоу-бизнес вакилларини ҳам ўйлантириб қўйди.
Фотосуратлардан кўриб турганингиздек, Лола, Муниса Ризаева, Шоҳруҳхон, Манзура, Тоҳир Усмонов, Дилсўз, Жаҳонгир Позилжонов, Жасур Ғоипов сингари юлдузларимиз “Маликам энди қара” ибораси битилган қоғозни реклама қилишмоқда.
Яна бир бошловчиларимиздан бири Равшан Ҳакимов ҳам шундай қоғозни реклама қилиб суратга тушди ва Instagram тармоғига жойлаштирди. Барча эса “Маликам энди қара” нималигига жавобни Сардор Раҳимхондан сўрашмоқда.
Бироқ Сардор Раҳимхон аниқ жавоб беришга шошилмаяпди. Бундан жаҳли чиққан Равшан Ҳакимов “Маликам энди қарама”, “Маликам чарчади” каби битикларни ёзиб, ушбу фотосуратларни жойлаштирди.
Демак, масаланинг ечимини айнан Сардор Раҳимхоннинг ўзи билади. Хонанда барча саволларга 27-июнь куни “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали ойдинлик киритилишини маълум қилди.
Бунга эса вақт оз қолди. Шу ҳафта жума куни “Ўзбегим Таронаси” радиосига қулоқ тутсангиз, бу савол юзасидан аниқ ва ишончли жавоб топасиз.