Dj Piligrim Лолага совғалар улашмоқда...

Сана: 17.08.2014 6060 қайноқ

Эстрадамизда ўзига хос йўналишда ижод қилувчи Dj Piligrim Лола учун махсус совғалар тайёрлаб, уни ҳадя этмоқда. Бу қандай туҳфалар эканлиги билан қизиқдик. 

Яқинда пойтахтимизда ўтган кечаларнинг бирига Dj Piligrim ва Лола биргаликда кириб келишди. 

Бундан ташқари, улар бир столда ўтириб, барчанинг диққатини ўзларига тортишди.

Dj Piligrim Лолага совғалар улашмоқда...

Бу икки юлдузнинг биргаликдаги ташрифи шоу-бизнесда шов-шувларга сабаб бўлгани аниқ. Биз ҳам бунга аниқлик киритиш мақсадида ижодкорлар билан боғландик. 

Dj Piligrim Лолага совғалар улашмоқда...

Маълум бўлишича, Dj Piligrim янги қўшиқ яратган. Лекин бу сафар бу тарона айнан Лола учун аталди. “Юлдуз” дея номланган қўшиқни Dj Piligrim Лолага биргаликда куйлашни таклиф қилди. Шоу-бизнеснинг икки нафар машҳур юлдузи куйлайдиган дуэт шу кунларда тайёр бўлиб, мухлисларга тақдим этилади.

Dj Piligrim Лолага совғалар улашмоқда...

Бу сафарги дуэт тарона катта шов-шувларга сабаб бўлса, ажаб эмас. Сабаби ижодкорларинг маълум қилишича, қўшиқ кутилмаган йўналишда бўлади, бу эса мухлисларга албатта маъқул келади. 

Лола ижтимоий таромоқлар орқали “Бу ҳали ҳаммаси эмас...” дея таъкидламоқда. Демак, барча сюрпризлар олдинда! Биз эса кузатишда давом этамиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol