Шарқ гуруҳининг яккахон концерт дастуридан батафсил
Маҳоратли ижодкорлардан иборат бўлган Шарқ гуруҳи аъзолари Сарвар ва Татьяна 2008 йил биргаликда ижод қилишни бошлашган эди. Буни қарангки, бир зумда орадан 10 йил ўтибди.
Ижодларини 10 йиллиги муносабати билан Шарқ гуруҳи “Истиқлол” санъат саройида ўзларининг илк яккахон концерт дастурларини намойиш этишди. Гуруҳнинг“Икки юрак” номли жонли ижродаги концерт дастури аъло даражада бўлиб ўтди. Концерт ёрқин ва унутилмас лаҳзаларга бой бўлди.
Дастурга юқори даражада ва пуxта тайёргарлик кўрилганини дастурнинг ҳар онида англаш мумкин. Қўшиқлар учун махсус саҳна кўринишлари, рақслар, декорациялар, жонли ижродаги севимли тароналари томошабинларга юқори кайфият улашди. Концертда 22 та қўшиқ ижро этилди. Жумладан барчанинг севимли тароналарига айланган “Севгилим”, “Бухара”, “Сен”, “Отмагай тонг”, “, “Палов”, “Ёлғизим”, “Бу юрак” ва бошқа кўплаб композициялар ижро этилди. Дастурда Фарруҳ Зокиров, Насиба Абдуллаева, Карен Гафуржанов, Женисбек Пиязов ҳам иштирок этишди.