Халқаро джаз фестивали доирасида ўтказилган матбуот анжумани
Жорий йилнинг апрель ойида Халқаро джаз фестивали доирасида концерт дастурлар ва маҳорат дарслар ўтказилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан, бугун Ўзбекистон давлат консерваториясида Халқаро джаз фестивалига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда Венгрия, Исроил, Индонезия, Словакия, АҚШ, Туркия, Франция, Чехия ва Швецария элчихоналаридан вакиллари ташриф буюрди.
Улар журналистларнинг барча қизиқтирган саволларига жавоб беришди ва энг муҳими бу йилги джаз фестивали ўтган йилгиларга қараганда фарқли ўлароқ Ҳукумат баённомаси билан ташкил этилмоқда. 10та давлатдан ташриф буюрадиган джаз жамоалари Республикамизнинг Самарқанд, Бухоро, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги белгиланган манзилларда концерт дастурлари ва маҳорат дарслари билан иштирок этишади.