Отабек Муталхўжаев баҳор байрамларига алоҳида совғалари бор

Сана: 05.03.2014 4228

Отабек Муталхўжаев шу кунларда хатто ухлаш учун вақтини қизғонмоқда. Нега дейсизми?

Сабаби кетма-кет ижодий ишлар тайёрлаш билан банд.

 

Олдинда 8-март - Халқаро Хотин-қизлар куни муносабати билан 6-март куни янги таронасини премьера қилинади. “Эй ёр” номини олган қўшиққа клип ҳам суратга олинади. Жасур Шаметов томонидан тайёрланадиган клип экшн йўналишида бўлиб, бундай кўринишда Отабек Муталхўжаев ҳали намоён бўлмаган. Махсус кийимлар ҳам тайёрланмоқда. Қўшгиқ матни Сиёвуш Рамазонов қаламига мансуб, аранжировкаси эса Ботир Алиев томонидан тайёрланган.

Бундан ташқари, Наврўз айёми олдидан яна бир алоҳида эътироф этишга арзигулик тарона ҳам тақдим этилади. Нима учун алоҳида таърифлашни лозим топдик? Сабаби янги тарона "Соғлом бола йили" муносабати билан куйланди. “Болажонлар” номли қўшиқ “Тантана” болалар вокал ва рақс жамоаси билан биргаликда ижро этилган. Демак, унда болажонларнинг овозларидан ҳам баҳраманд бўласиз. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Шунингдек, болалар иштироки ҳам бўладиган ажойиб клипдан ҳам баҳраманд бўласиз. дилмурод Турдибоев режиссёрлигида суратга олинадиган клипда албатта болаларга оид сюжет тасвирланади. Буни томоша қилиш учун эса озгина вақт қолди.

2013-йилда альбом билан мухлисларини хушнуд этган Отабек Муталхўжаев бу йил ҳам 12 та янги қўгиқдан иборат альбом тақдим этишни ният қилган. Альбом "Хаёл" дея номланади. Шу сабаб ҳам айни вақтда у хатто ухлашга ҳам вақт ажрата олмаяпди. Бобур Умаров билан ҳамкорликда янги шўх оҳангга эга тарона тайёрлашни ҳам бошлаган.

Янги қўшиқлардан ташқари, яна бир жиддий таклиф устида ўйламоқда. Ким билсин, агар бу таклифни қабул қилса умуман қўшиқ куйлашдан воз кечар? Яхши биламизки, Отабек Муталхўжаев актёрликда ҳам истеъдодли эканлигини исботлаган. Шу сабабдан яқинда унга янги телесериалда роль ижро қилиш учун таклиф келиб тушди. Ўзининг айтишича, "Меҳмонхона" дея ном олган сериал сценарийси унга маъқул келган, бироқ роль ижро этиш учун қарор қабул қилиш мураккаб кечмоқда. Отабек Муталхўжаев қандай қарор қабул қилса ҳам мухлислари доимо уни қўллашига ишонамиз. 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol