“Йўқликка йўл” фильмининг суратга олиш ишлари бошланди
Сана: 19.03.2021
1801
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “Йўқликка йўл” номли бадиий фильмнинг тасвирга олиш ишлари бошланди. Фильм режиссёри ва сценарий муаллифи Қамара Камолова, айни кунларда ижодий жамоа шакллантирилиб, Бухоро вилоятида тасвирга олиш ишлари бошланди. Мазкур фильм ёш авлод ва кўпни кўрган катталар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ва зиддиятлардан ҳикоя қилади. Унда инсонни кексалик даври, бутун умри давомида орттирган тажрибаси ва ўз маънавий бойлигини ёшларга топширишдек масъулияти қамраб олинган. Фильмнинг съёмка жараёнлари Бухорода ва маълум қисми Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида бўлиб ўтиши белгиланган. Навбатдаги хабаримиз ҳам айнан кино оламига таалуқли бўлиб, кейинги хабаримизда бу ҳақида сўз юритамиз.