Бахтиёр Султонов ва “Тошкент” гуруҳидан янги қўшиқ ва видеоклип премьераси
Бир неча йиллардан бери санъат оламида ўз ижод намуналари билан мухлислар дилини хушнуд этиб келаётган Бахтиёр Султонов “Тошкент” гуруҳи билан ҳамкорликда янги қўшиқни тақдим этди.
“Сирдарёлик Гулбаҳор” дея ном олган қўшиқ матнини Муҳаммад Исмоил ёзган, унга Баҳтиёр Султоновнинг ўзи мусиқа басталаган. Воқеавий қўшиқ ва клип яхши кайфият улашиш билан бирга, ўзбек миллий қадриятларимизни ҳам намоён эта олади.
Маҳфуза Исмоилова режиссёрлигида суратга олинган клип аслида ижодкорнинг илк видео иши бўлса-да, анча мукаммал тарзда тайёрланган. Актёрлар жамоаси ҳам мос тарзда танланган ва улар ўз қаҳрамонлари образини моҳирона талқин этишган. Видеода хазиломуз саҳналар ҳам қўлланилгани томошабинга қувноқ кайфият баҳш этади.
Клипни томоша қилиб. Унга муносиб баҳо беринг.