“Ўзбегим Таронаси” 16 ёшда! Юлдузли туғилган кундан фоторепортаж ва батафсил маълумот
24-июль куни “Ўзбегим Таронаси” радиоси 16 ёшни қаршилади. Ушбу кун ажойиб байрамга айланди ва кутилмаган воқеаларга бой бўлди.
Дам олиш куни бўлишига қарамай, эрта тонгдан завқли радионинг қувноқ бошловчилари байрамона дастурларини тингловчилар ҳукмига тақдим эта бошлашди. Қизиқарли лойиҳалар, совринли ўйинлар, юлдузлар ташрифи, кутилмаган совғалар эрта тонгдан кечга қадар давом этди.
Тингловчилар бошловчилар тайёрлаб қўйган танловларда фаол иштирок этиб, турли қимматбаҳо ва эсдалик совғаларни қўлга киритдилар. Севимли санъаткорлари билан жонли эирда суҳбатлашиш, улар билан бирга қизиқарли лойиҳаларни амалга ошириш имконига эга бўлдилар.
Завқли радионинг 16 йиллиги муносабати билан табриклаш учун ушбу масканга элимз ардоғидаги хонандалар, эстрадамиз юлдузлари ташриф буюрдилар.
Жумладан, Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Абдурашид Йўлдошев, Иззатилла Ибрагимов, Райхон Ғаниева, Сардор Раҳимхон хонандалар Улуғбек Раҳматуллаев, Шоҳруҳхон, Манзура, Достон Убайдуллаев, Уммон гуруҳи, Шарқ гуруҳи, Афруз гуруҳи, Азия гуруҳи қизиқчи Ҳалимахоним ва бошқаларни мисол келтиришимиз мумкин. Шунингдек, “Ўзбегим Таронаси” радиосининг ашаддий мухлислари ҳам ташриф буюриб, севимли радиосининг таваллуд айёми билан қутлаб, эсталик совғаларини тақдим этишди. Завқли радионинг 16 йиллик таваллуди катта байрамга айланиб нафақат завқлининг ижодкорларига, балки, тингловчиларга ҳам катта таассурот қолдирди десак, муболаға бўлмайди.
Биз “Ўзбегим Таронаси” радиосини яна бир бор 16 ёши билан қутлаймиз ва энг эзгу тилакларни тилаб қоламиз.