Шароф Муқимов "Севгимни авайла"
Сана: 02.03.2018
3746
Истеъдодли хонанда Шароф Муқимов янги таронаси билан ўз мухлисларини хушнуд қилди. Унинг навбатдаги таронаси "Севгимни авайла" деб номланган. Мусиқий асар Насиба Отажонова билан ҳамкорликда яратилган. Композицияни тинглаган тингловчилар, у ҳақида илиқ ва ижобий фикрлар билдиришмоқда. Бу қўшиқдан хонанданинг ҳам умиди катта. Ҳаттоки, тарона учун видеоклип суратга олишни режалаштирган. Ҳозирда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.