ХИТОЙДА САРДОР РАҲИМХОННИНГ МУХЛИСЛАРИ КЎПАЙЯПТИ
Шу кунларда интернет тармоғи орқали Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхоннинг мухлислари Хитойда ҳам кўпайиб бораётганлигига амин бўляпмиз.
Бундан илҳомланган хонанда шу йилнинг ёз ойларида Хитой давлатининг Урумчи шаҳрида концерт дастурини тақдим этиш ниятида. Бундан ташқари, АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ҳам концерт дастурини тақдим этади. Бу чет эл сафарлари ва концерт дастурларидан аввал, вилоятлик мухлисларини янги концерт дастури билан хушнуд этиш учун июнь ойида режалаштирилган Республика бўйлаб гастроль сафарларида бўлади.
Хонанда бир зумгада дам олаётгани йўқ. Яқиндагина Сардор Раҳимхон латофатли хонанда Шаҳзода билан бирга Тошкент вилоятининг Олмалиқ ва Бекобод шаҳарларида “Халқаро металлурглар куни” муносабати билан бўлиб ўтган концерт дастурларида ҳам фаол иштирок этди.
Шунингдек, яна бир талай янгиликларни ҳам ҳозирлаб қўйган экан.
Айни дамларда шов-шувларга сабаб бўлувчи янги шўх таронани ҳам тақдим этиш ниятида. Албатта, биринчилар қаторида сайтимиз орқали, яқин кунлар ичида бундан баҳраманд бўласиз...