Ўзбек санъатида янги чеҳра, янги ном - БАРНО
Бугунги кунда ўзбек санъатининг ҳар бир соҳаси кенг ривожланмоқда. Кундан кунга янги иқтидор эгалари кашф этилмоқда. Шоу-бизнес оламига қадам қўяётган ёш ва умидли ижодкорларнинг барчаси шу соҳада ўзини кўрсатиб, халқимиз олқишига сазовор бўлиш ниятида ҳаракат қилишади. Ана шундай истеъдодли ижодкорлар сафига Барно ҳам катта мақсадлар билан қўшилди. Янги чеҳра ва янги ном эгаси Барно яқин кунларда илк қўшиғини халқимиз хукмига ҳавола этиш ниятида. У биринчи ижод намунасини серқирра ижодкорлар Сарвар ва Комил билан ҳамкорликда яратди. Қўшиқ номи "Беҳуда". Тарона шўх бўлса-да, бироз қайғули оҳанглар билан уйғунлашган. Биринчи композициясини ёзишда ўз ишининг усталари билан ҳамкорлик қилганига кўра, у, тингловчиларга сифатли ҳамда мазмунли қўшиқларни тақдим этишни, шу билан мухлислар меҳри ва ишончини қозонишни мақсад қилган. Ўйлаймизки, у бунинг уддасидан чиқади. Демак, яқин кунларда Барнонинг илк қўшиғига биргаликда баҳо берамиз. Ҳозирча кутинг ва кузатишда давом этинг.