Улуғбек Раҳматуллаев инглиз тилида куйлашни бошлади
Бугунги кунда турли мавзуларда қўшиқ куйлаб, ҳар бир ижод намунаси хит даражасига айланаётган Улуғбек Раҳматуллаев бир неча йиллардан бери дилида сақлаб келаётган мақсадларини амалга оширишни бошлади.
Улуғбек Раҳматуллаев ўзининг "I love you" қўшиғини эндиликда бутунлай инглиз тилида куйлашга тайёрламоқда. Фақат бу қўшиқ инглиз тилида ремикс вариантда янграйди.
Хонанданинг маълум қилишича, чет давлатларда мухлислари сони кўпайиб бораётганлиги сабабли нафақат ўзбек тилидаги, балки рус ва инглиз тилидаги қўшиқларга талаб кучаймоқда. Шу сабаб Улуғбек Раҳматуллаев инглиз тилида бир эмас, иккита қўшиқ куйлашга қарор қилди.
1984-йилда мусиқа шинавандалари учун маълум ва севимли бўлган Стив Уандернинг машҳур "I just called to say I love you" таронаси хит даражасига кўтарилганди. Бу қўшиқ хозир ҳам севиб тингланади. Улуғбек Раҳматуллаев эса икки ёшлигида машҳур бўлган ушбу таронани ёшлигидан куйлашни ният қилган экан ва ниҳоят ушбу мақсадини амалга ошириш учун фурсат етганлигини маълум қилди. Яқин кунларда хонанда "I just called to say I love you" қўшиғини ўз йўналишида қайта куйлайди.
Бу қўшиқларнинг барчаси эса "Ўзбегим Таронаси" радиоси ва сайтимиз орқали премьера қилинади. Бизни кузатишда давом этинг.