Дилшод Ҳоликов мухлислари учун туҳфа тайёрламоқда

Сана: 13.10.2014 3917

''Ўзбегим таронаси'' радиоси доимий равишда санъаткорлар учун катта имконият яратади. Яъни ҳар бир хонанда ўз ижод намунасини кенг оммага тақдим этиши учун деярли ҳар куни премьера дастури бўлиб утади.

 Яқиндагина ана шу дастур меҳмони бўлган Дилшод Ҳоликов ўзининг ''Келармиканда'' номли янги таронасини мухлислари ҳукмига хавола этганди. Илиқ фикрлар ва самимий тилаклардан илхомланган Дилшод Ҳоликов мазкур қўшиқ учун клип тасвирга олишни мақсад қилибди ва вақтни ўтказмасдан режиссёр Шуҳрат Мавлонов билан ҳамкорликни бошлаб юборибди. 

 

Маълум бўлишича, икки кун суратга олиш ишлари давом этиб, кеча клипнинг хонанда билан боғлик кадрлари тасвирга олинди. Олдинда монтаж ишлари якунланса, янги клипни биринчилардан бўлиб бизнинг сайтда томоша қиласиз.

 

 

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol