Яйра Абдуллаева таваллудининг 85 йиллиги муносабати билан ижодий кеча ўтказилди

Сана: 27.12.2017 2731

Яйра Абдуллаева таваллудининг 85 йиллиги муносабати билан ижодий кеча ўтказилди

Ўзбек Миллий академик драма театри таниқли намояндаси – Ўзбекистон халқ артисти Яйра Абдуллаева таваллудининг 85 йиллиги муносабати билан ижодий кеча ўтказилди Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маданият ва санъат намояндалари, ёзувчилар, шоирлар, драматурглар, ёшлар қатнашди.

Яйра Абдуллаева кўплаб саҳна асарларида бош ролларни ижро этган. “Қутлуғ қон”да Гулнор, “Бой ила хизматчи”да Гулбаҳор, “Мирзо Улуғбек”да Гавҳаршодбегим каби образларни етук ва профессионал даражада ижро этиб, ўзбек театр санъати тарихида ўзига хос ўрин эгаллаган актрисалардандир.

Ижодий кечада «Ўзбеккино» Миллий агентлиги томонидан устоз актриса ҳаёти ва фаолиятига оид ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol