Ижодида янгиликлар яратишдан чарчамайдиган хонанда Гули Асалхўжаева
Эстрада оламида бироз муддат танаффус қилган хонанданинг муҳлислари, дарров нега ижод қилмай қўйди, дея ҳавотирга тушишади. Аммо, айрим санъаткорлар қўшиқнинг сонига эмас, сифатига эътибор қаратишади.
Ёқимли овоз соҳибаси Гули Асалхўжаева ҳам ана шундай, ҳар бир ижод намунасига профессионал ёндошадиган санъаткорлар сирасига киради.
Айтганча, хонанда муҳлислари учун кетма-кет иккита тарона ҳозирлаб қўйди.
Санъаткорнинг айтишича, ''Новвотим'' деб номланган тарона куни кеча овоз ёзиш студиясида тайёр ҳолга келтирилди. Аввалги қўшиқларидан мутлако фарқ қилувчи, замонавий йўналишда, яратилган шўҳ тарона учун Тоҳир Муҳаммад шеъридан фойдаланилган, Абдурашид Усмонов эса мусиқа басталаган.
Яна бир ижод маҳсули эса ''Атиргулим'' деб номланган бўлиб, Нодир Азимов сўзи ва мусиқаси асосида яратилган. Аранжировка устаси эса Жасур Бадалбоев.
Тез кунларда мазкур янги қўшиқ ''Ўзбегим таронаси'' радиоси орқали премьера этилади. Кузатиб боринг ва севимли хонандангиз ижросидаги янги тароналарга баҳо беринг.