Нилуфар Усмонова янги қўшиғи учун видеоклип суратга олдирди
Халқимиз севган санъаткор Нилуфар Усмонова мухлислари учун кўплаб совғалар кетма кетлигини тайёрлаган. Улардан бири "Дема дема" номли шўх тарона бўлиб, қўшиқ клипи билан бирга мухлисларга тақдим этиш учун ҳозирланмоқда. Ушбу қўшиқ учун хонанда видеоклип суратга олдирди. Трек ва сюжетдан иборат бўлган видео асар қўшиққа хос тарзда тасвирга туширилди.
Клип Тошкент шаҳрида суратга олинди. Унда халқимиз севган ижодкорлар иштирок этишган. Жумладан Умидахон, Отабек Мирзахолов, Муяссар Бердиқулова, Ҳусан Мақсудов Бахтиёр Турғунов ва бошқаларни кўришингиз мумкин. Яқин кунларда премьера қилинадиган бу клип, албатта томошабинларга яхши кайфият улашиб, уларнинг қалбидан алоҳида жой эгаллайди.
Тарона Шахбоз ва Навруз томонидан ёзилган. Мусиқий безакчи Жамшид Абдуназаров.