“САМРАС” ГУРУХИДАН ТЕЗ КУНДА КЕТМА-КЕТ ВИДЕОКЛИПЛАР ПРЕМЬЕРАСИ
Хабарингиз бор ёшларнинг севимли гурухларидан бири “Самрас” “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали премьера қилган “Мени кечир” таронасига кўпчилик мухлисларининг истакларига биноан видеоклип суратга олаётган эди. Биз бу ҳақда хабар ҳам бергандик.
Суратга олиш ишлари эса 4 кун давом этиб Бош ролларни гурух аъзолари Суҳроб ва Сардор ҳамда ёш истеъдод соҳибаси Шаҳло исмли қиз ижро этди. Айтиб ўтиш жоиз қўшиқнинг мусиқаси Суҳроб Раҳимов ва Шуҳрат Умаровга тегишли шунингдек видеоклипнинг сценарий муаллифи ва режиссёри ҳам гурух йигитларидан бири Суҳроб Раҳимовники.
Айтиб ўтиш жоиз “Самрас” гурухи йигитларининг ижодларида илк бор вокеавий клип суръатга тушуришлари ва ўзлари ҳам жиддий роль ижро этишларидир. Сайтимиз орқали намойиш этиладиган мазкур қўшиқнинг “клип олди клип”ини томоша қилсангиз албатта бунга ўзингиз ҳам амин бўласиз.
Гурух йигитларининг айтишларича “Мени кечир” таронасига ишланган видеоклипдан сўнг иккинчи янги тароналарини ҳам тайёрлаб қўйишган ва кетма кет премьера қилинадиган видеоклиплар давомийлиги билан, яъни воқеа давом этиши билан бир бирига боғлиқ бўлади. Иккинчи, навбатдаги таронанинг номи эса “Сени кечиролмайман” деб номланади.
Видеоклип маҳоратли оператор клипмейкер Нозим Толипов томонидан суратга олинган. Айни шу кунларда клипнинг монтаж ишлари ҳам ўз ниҳоясига етиб қолди. Яқин кунларда “Самрас” гурухининг “Мени кечир” деб номланган қўшиғи учун олинган видеоклипни биринчилардан бўлиб сайтимиз орқали томоша қиласиз. Бизни кузатишда давом этинг.