МАДИНА МУМТОЗ ЭНДИ ОТАСИГА АТАБ КУЙЛАДИ

Сана: 03.06.2014 6179

Айни пайтда ширингина ўғлининг тарбияси билан шуғулланиб ижодини ҳам канда қилмаётган хонанда Мадина Мумтоз 3 июнь куни “Ўзбегим таронаси” радиоси меҳмони бўлди. 

 

Албатта, янги қўшиқ премьерасчини тақдим этиш учун. Она ҳақида айтилган қўшиқлар жуда кўп. Аммо, отага бағишланган қизнинг дарди ва кечинмаларини акс эттирувчи тароналар кам. Улар сони эса яна биттага кўпайди. Мусохон Нурматов мусиқаси, Азизбек Худойқулов аранжировкаси ҳамда шоира Мунаввара Усмонова шеъри билан куйланган “Отам” таронаси радио тўлқини узра янграши билан қалбларни титратган бўлса ажаб эмас. 

МАДИНА МУМТОЗ ЭНДИ ОТАСИГА АТАБ КУЙЛАДИ

 МАДИНА МУМТОЗ ЭНДИ ОТАСИГА АТАБ КУЙЛАДИ

 МАДИНА МУМТОЗ ЭНДИ ОТАСИГА АТАБ КУЙЛАДИ

Негаки қўшиқдаги матн ва мусиқа инсон дилининг тубида ётган ҳисларни уйғотиб, пуштипаноҳига бўлган меҳрини юксалтиради. Тарона мухлис ва тингловчилар ҳам мақул келди. Ҳатто, қўшиқни кўзда ёш билан тинглаган мухлислар кўплиги ҳам маълум бўлди. Мана шундай маҳзун ва меҳрли тарона премьераси муваффақиятли кечди. 

МАДИНА МУМТОЗ ЭНДИ ОТАСИГА АТАБ КУЙЛАДИ

 МАДИНА МУМТОЗ ЭНДИ ОТАСИГА АТАБ КУЙЛАДИ

 МАДИНА МУМТОЗ ЭНДИ ОТАСИГА АТАБ КУЙЛАДИ

 Хонанданинг таъкидлашича, тез орада Мадина мумтоздан “Эй ёр” номли янги тарона ҳам премьера қилинади. Демак, бизни кузатишда давом этинг… Бу қўшиқ ҳам таъсирли ва кутилганидан зиёда бўлиши аниқ. Негаки қўшиқ матни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, “Бегим” номли дардли таронанинг шеърини ёзган севимли актриса Раъно Ярашовага тегишли.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol