Сарвар ва Комил "Бахтли бўл" таронаси учун видеоклип суратга олдирди
Серқирра ижодкорлар Сарвар ва Комилнинг "Бахтли бўл" таронаси халқимиз қалбидан муносиб ўрин олгани ва мухлислар орасида яхшигина оммалашгани сир эмас. Кўплаб тингловчиларнинг талаб ва истагига кўра, мазкур композициянинг тожик тилидаги тури ҳам яратилиб, тақдим этилган эди. Беном гуруҳи вакиллари айнан ушбу икки тарона учун видеоклип суратга олиш ишларини бошлаб юборишди. Жамшид Хожиниёзов бошчилигида ҳамда режиссёрлигида тасвирга туширилаётган клип трек ва сюжетдан иборат. Видео асар "Shoxona creative group"маҳсулоти бўлиб, унда тасвирчи Беҳзод Пўлатов. Суратга тушириш ишларининг илк кунида Тошкент шаҳридаги энг кўркам ресторанлардан бири "TRUFEL"да трек қисми олинди. Сюжет эса "Ботаника ва истироҳат боғи"да ва "Vitamed" клиникасида тасвирга туширилди. Клипда бош ролларни Алишер Узоқов, Динара Исалиева, Ойбек Муқимов ижро этган. Яқин кунларда эса ушбу клипдан баҳраманд бўласиз. Хозирча, фоторепортажни томоша қилинг.