Райхондан "Асалим мани" таронасининг рус тилидаги талқини

Сана: 27.05.2014 6072 қайноқ

Оналик бахтига мушарраф бўлиб, бир вақтнинг ўзида икки фарзандли бўлган Райхон ўз жигарбандларига атаб "Асалим мани" дея номланган қўшиқ куйлаганди. Эндиликда мазкур қўшиқнинг рус тилидаги талқини тақдим этилмоқда. 

Айтиш керак, янги тарона мусиқасини шахсан Райхоннинг ўзи басталаган. Аранжировка Зафар Нодиров томонидан тайёрланди. 

Қўшиқнинг рус тилидаги талқинини ҳам айнан шу ижодкорлар тайёрлашган. Қўшиқ "Ты моя сладость" дея номланади. 

Яна бир муҳим янгилик. Тез кунларда "Асалим мани" таронасига ишланган видеоклип тайёр бўлади ва мухлислар эътиборига ҳавола этилади. Албатта, биринчилардан фақат сайтимизда...

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol