Шаҳзода яшираётган сир нима?

Сана: 17.02.2015 10050

Эстрадамизнинг мафтункор хонандаси Шаҳзода ижтимоий тармоқларда, айниқса Instagram тармоғида жуда фаол ҳисобланади. Ижодкорнинг саҳифаси минглаб фойдаланувчилар учун қизиқ, жумладан биз учун ҳам. 

Куни кеча Шаҳзода антиқа, яъни анимацион сурат жойлади. Суратга эса "Чикко ва ???" дея изоҳ берган Шаҳзода шу вақтдан бошлаб юзлаб саволлар гирдобида қолди. 

Шаҳзода яшираётган сир нима?

Сурат орқали кўриб турганингиздек, расмда машҳур "Чикко" образи ва қизалоқ тасвирланган. Мухлислар томонидан "Бу нимани билдиради?", "Батафсил маълумот беринг", "Бу қандай туҳфа?" каби кўплаб саволлар берилди. Шунингдек, турли тахминлар эса суратнинг изоҳлари сонини ошириб юборди. Барчада турлича фикр, турлича тахмин... Бу саволларга Шаҳзода хозирча жавоб бермаяди.

Шаҳзода яшираётган сир нима?

Шаҳзоданинг мухлислари яхши билишадики, санъаткор Instagram тармоғига тез-тез кичик фарзанди, яъни ўғли Халиднинг фотосуратларини ҳам жойлаштиради. "Чикко" видеоклипидаги персонаж эса жингалак сочлари ва мунчоқ кўзлари билан Халидни эслатади. Бу суратда эса "Чикко" образи яна тасвирланганлиги эътиборимизни тортди. 

Шаҳзода яшираётган сир нима?

Бу сурат ва унинг изоҳи бизни ҳам қизиқтириб қўйди. Лекин энг аниқ жавобни ижодкорнинг ўзидан билишимиз мумкинлигини билган ҳолда, Шаҳзода билан боғландик. Бироқ биз ҳам аниқ жавоб топа олмадик. Шундай бўлса-да, Шаҳзода бу сир ҳақида мухлислар биринчилардан фақатгина сайтимиз орқали билиб олишлари мумкинлигини маълум қилди. Демак, вақти келганида ошкор этилиши кутилаётган сюрприз нима эканлиги борасида саволларга жавобни сайтимиздан топасиз! Бизни кузатишда давом этинг!

Шаҳзода яшираётган сир нима?

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol