Муниса Ризаева "Истиқлол"да 3 кун ижодий кечасини ўтказади

Сана: 16.08.2017 3847

Муниса Ризаева "Истиқлол"да 3 кун ижодий кечасини ўтказади

Санъатимизнинг олов хонандаси, эстрадамизнинг ёрқин юлдузи Муниса Ризаева октябрь ойида яккахон концерт дастурини тақдим этиши ҳақида маълум қилган эдик. Ваъда қилинганидан концерт санаси маълум бўлди ва оммага ошкор этилди. Концерт жонли ижрода, 28, 29, 30 октябрь кунлари, "Истиқлол" санъат саройида  бўлиб ўтади. Аслида у уч кун мобайнида "Истиқлол"  саҳнасида ўзининг ижодий кечасини ўтказади. Концертга ташриф буюрганлар хонанданинг  икки йиллик ижодий изланиши самараси ва янгиликларига  гувоҳ бўлишади. Дастурда энг сара хитлар, хорижий тилларда куйланган жахон қўшиқлари ва албатта янги тароналар фақатгина жонли ижрода тақдим қилинади. Ўз мухлисларини соғинган Муниса куз тароватини бирга ҳис этишга барчани чорлаб қолади. Хонандага омад ёр бўлсин дея, тайёргарлик жараёнларида куч ва қувват, шижоат тилаймиз.

Муниса Ризаева "Истиқлол"да 3 кун ижодий кечасини ўтказади

Муниса Ризаева "Истиқлол"да 3 кун ижодий кечасини ўтказади

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol