Уммон гуруҳидан "Унутаман"
Сана: 08.08.2017
2625
Катта-ю кичикнинг меҳрини бирдек қозонган Уммон гуруҳи янги таронасини тақдим қилди. Юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра жаранг сочган қўшиқ "Унутаман" деб номланади. Тарона аввалгилари каби, аввало ёшлар томонидан илиқ кутиб олинди. Мухлислар премьера саҳифаларида мазкур композиция ҳам халқимиз орасида оммалашишини ва қалблардан алоҳида ўрин олишини таъкидлаб ўтдилар. Мусиқий асар ҳар доимгидек гуруҳ солисти Зоҳид Рисқиев томонидан ёзилган. Шохрух ва Жасур ҳам албатта тарона яратилишига ўз ҳиссаларини қўшишган. Барчага бирдек ёқаётган қўшиқ учун ижодкорлар клип ҳам суратга олишса ажаб эмас. Чунки улар кутилмаганда қайноқ ижод намуналарини тақдим этиб, ўз мухлисларини хушнуд этишга одатланганлар.