Далер тез кунда ўз муҳлисларини ҳушнуд этиш арафасида

Сана: 18.11.2014 4493

Ёшларнинг севимли ва ёқимтой хонандаси Далер тез кунда мухлисларини ҳушнуд этиш арафасида. Ҳар бир яратган қўшиқлари хит даражасига кўтарилиб, уларга тасвирга олинган ўзига хос клиплари кўпчиликнинг эътирофига сазовр бўлиб бормоқда десак муболаға бўлмайди.

Самарали ижод билан машғул Далер янги яратган қўшиғи учун видеоклип суратга олиш мақсадида клипмейкер Тимур Примқулов билан ҳамкорлик қилмоқда.

Яратилажак клип Далернинг “На қилай” номли таронасига суратга олинади. Тарнога тўхталадиган бўлсак, ғоя ва мусиқа муаллифи “Шод” гуруҳи аъзоси Шуҳрат Умаров бўлиб, сўзлари Ирода Қурбоновага тегишли. Аранжировка устида Жасур Бадалбоев ишлаган. Сюжет ва трек йўналишлари уйғунлигида яратилиши режалаштирилган видеомаҳсулот премьераси албатта бизнинг сайтимизда бўлади. Ўтказиб юборманг.      

   

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol