"Уммон"... Сенсиз қийналмоқда...

Сана: 21.07.2015 4984

"Уммон"... Сенсиз қийналмоқда...

Ёшларнинг энг севимли гуруҳларидан бири бўлган "Уммон" гуруҳи доим янги ижод маҳсуллари билан мухлисларини қувонтириб, уларни соғинтирмаган ҳолда ижод қилишади. Ёзнинг иссиқ жазирамасига қарамай вилоятларда ҳам ёшлар учун ташкил этилаётган бир қатор тадбир ва учрашувларда фаол иштирок этаётган гуруҳ йигитлари, мухлислари билан жонли мулоқотда бўлишаётганидан мамнунлар. Улар томонидан бериладиган ҳар бир саволга бефарқ бўлмаган ҳолда жавоб йўллашгани ва юзма-юз учрашишгани ҳар бир мухлис учун унитилмас лаҳзаларни баҳш этади.

"Уммон"... Сенсиз қийналмоқда...

Бугун "Уммон" гуруҳи яна бир янги композициясини кенг омма ҳукмига ҳавола этишмоқда. "Сенсиз" деб номланган тарона гуруҳ аъзоси Зоҳид томонидан яратилган. Мазкур қўшиқ учун видеоклип суратга олдириш ҳозирча режаларида йўқ, аммо олдинда бошқа бир янги тарона учун видео тасвирга олиш ҳақида бош қотиришмоқда. Севимли гуруҳингиздан тез кунда яна бир янги қўшиқ премьерасини кутиб қолинг, навбатдаги тарона шўх ва расқбоп бўлади, дея хабар беришмоқда. Ўтказиб юборманг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol