Шуҳрат Юлдашевдан мухлисларига ёқимли туҳфалар
Ёш ва истеъдодли хонанда Шуҳрат Юлдашев бир нечта қўшиқлари ва клиплари билан мухлислари меҳрини қозониб, уларни хушнуд этиб келмоқда. Бир зум ҳам ижод қилишдан тўхтамаган хонанда айни дамда бир нечта қўшиқлар ёзишга улгурди. Улардан бири эстрада йўналишида бўлиб, "Девона" деб номланади. Фарруҳ Бадалбоев билан ҳамкорликда яратилган мaзкyр композиция тез кунда халқимизга туҳфа этилади. Бундан ташқари у миллий йўналишда яна иккита композиция яратган. Улардан бири "Бедор" деб номланади. Иккинчиси эса сир тутилмоқда. Айнан шу номи ошкор қилинмаган мусиқий асар учун видеоклип суратга олиш режалаштирилган ва тасвирга тушириш ишлари учун тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. Кетма-кет янги тарона ва клипларни премьера қилиш арафасида турган Шуҳрат Юлдашевга омад тилаймиз.