Ўзбек эстрадасида янги гуруҳ “Дуб дарахт”
Бугунги кунда санъат оламига кириб келаётган ёшлар талайгина. Улар нафақат яккахон хонанда сифатида балки, турли иқтидор эгаларидан тузилган гуруҳларда ҳам ўз фаолиятини олиб боради. Ана шундай гуруҳлар қаторига яна бири қўшилди. “Дуб дарахт” деб номланган мазкур гуруҳ икки нафар ижодкордан иборат. Улар шу кунда қадар ўз истеъдодларини халқ орасида намойиш қилиб келган. Айни дамда катта шоу-бизнес оламини ҳам ишғол қилиб, юқори натижаларга эришишни мақсад қилган. Бу ижодкорлар сайтимиз орқали “Ҳоп бўлади” номли композициясини халқимизга тақдим қилмоқда. Мусиқий асарнинг муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи Соти Камалов қаламига мансуб. Мусиқаси ва аранжировкаси устида Артём Газиян ишлаган. Бу қўшиқни яратишда композитор ва аранжировкачи Серж Маршел ҳам яқиндан ёрдам берган. Демак, “Дуб дарахт” ижросидаги “Ҳўп бўлади” таронасини тингланг