Сардор Раҳимхон "Онам"клипини намойиш қилди

Сана: 18.06.2017 2919

Сардор Раҳимхон "Онам"клипини намойиш қилди

 


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон яқиндагина "Онам" номли қўшиғи билан барчани қалбини ларзага солган эди. Тингловчилар томонидан аъло даражада кутиб олинган таронага хонанда видеоклип ҳам суратга олдирган эди. Аслида шогирди томонидан аввалроқ ижро этилган бўлса-да, композицияга катта меҳр бериб уни юқори савияда оммага етказиб беришни лозим топган Сардор Раҳимхон бугун видеоклипни ҳам намойиш қилди. Санжар Маткаримов режиссёрлигида суратга олинган клип томошабинларни асло бефарқ қолдирмайди. Актёр ва актрисалар танлови, уларнинг ижро маҳоратига ҳам яна бир тан беришингиз шубҳасиз. Сардор Раҳимхон ва унинг ижодий жамоасига омад тилаб, клипни ҳукмингизга ҳавола этамиз. Марҳамат!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol