Баҳром Назаров 40 дан ошиқ концерт дастурини ниҳоясига етказди

Сана: 12.06.2016 4952

Баҳром Назаров 40 дан ошиқ концерт дастурини ниҳоясига етказди

Халқимиз севган санъаткор, хушовоз хонанда Баҳром Назаров республикамиз бўйлаб ўтказилган гастрол концерт дастурига якун ясади. 40 дан ошиқ концертни ўз ичига олган мазкур ижодий сафардан хонанда кутилмаган ва ёрқин таассуротлар билан пойтахтга қайтди. Жорий йилдаги концерт дастурлари жараёнидан тақдим этилган фотосуратлар ва видеоклавҳалардан кўриш мумкинки,  халқ хонандани чин дилдан севади, ардоқлайди.

Баҳром Назаров 40 дан ошиқ концерт дастурини ниҳоясига етказди

Катта-катта стадионлар унинг мухлислари билан тўлди. Концерт давомида улар хонанда билан бирга куйлашди, йиғлашди, кулишди.  Бу ҳақиқатдан ҳам кутилмаганнатижа эди. 40 та концерт, минглаб мухлислар ва биргина Баҳром Назаров. Уни кўриш, қўшиқларини тинглаш ниятида бўлган кўплаб мухлисларнинг жорий йилда бу истаклари амалга ошди. Гастрол концерт дастурларини якунлаган хонанда ёзнинг иссиқ кунларини бесамар кетказмаслик учун янги ғоялар, лойиҳалар устида ишламоқда. Шунингдек, тез кунда сизлар учун яна бир туҳфа тайёрлаб қўйганини маълум қилди. Бу ҳақида албатта кейинги янгиликларимизда билиб олишингиз мумкин. Ҳозирча кузатишда давом этинг.

Баҳром Назаров 40 дан ошиқ концерт дастурини ниҳоясига етказди

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol