Латофатли Лола "Erkatoy" ўйинчоқлар дунёсининг юзига айланди
1-июнь – Болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан латофатли хонанда Лола "Erkatoy" ўйинчоқлар дўкони билан ҳамкорликда барча болажонлар учун совға тайёрламоқда.
Ижодкорлар томонидан охирги икки ой мобайнида 2016 йилнинг жазирама ёз фаслида хит даражасига кўтарилиши ваъда қилинаётган ўзбек ҳамда рус тилларидаги қўшиқ ёзилди. Шунингдек, 200 нафар болажонлар иштирокидаги қувноқ, энергияга бой, ёрқин клип ҳам тайёрланган. Мазкур клипда иштирок этган болажонлар кастинг асосида танлаб олинди. Мазкур кастингда 4000 минг нафар болажонлар қатнашди. Ушбу клип тез кунда оммага тақдим этилади.
Клип устида "Nariman Film" студияси ҳамда бош директори Наримон Султонҳўжаев, Режиссёр Санжар Маткаримов, Баҳриддин Шамсиматов, Ҳилола Шер, Диана Якушена, Рената Искандарова ишлаган.
Ҳозир мазкур клипни суратга олиш жараёнидан тақдим қилинган фотосуратлар ва трейлерни сизларга тақдим этамиз.